Жамият | 14:54 / 06.11.2020
8301
2 дақиқада ўқилади

Боламни қучиб эркалай олмайман – оғриқлар ва дард емириб бораётган йигит ҳикояси

Буйрак касалликлари шуниси билан мураккабки, озгина эътиборсизлик ҳам инсон организмида қайтариб бўлмас ҳолатларга олиб келиши мумкин. Хайрия сўраб мурожаат қилган навбатдаги беморимиз ҳам буйраги хасталикка чалингани боис оғир вазиятга тушиб қолган.

– Ёшим 37 да, шу пайтгача касаллигим туфайли Академик Воҳидов номидаги клиникада буйрак кўчириш амалиётини бошимдан кечирганман. Сийдик найининг торайиши натижасида менга стент қўйишди. Аммо бу муолажа кўнгилдагидек чиқмаганди ва мен жуда кучли оғриқларни бошдан кечирмоқдаман. Баданимдан оқма пайдо бўлиб қолди, – деди биз билан суҳбатда фарғоналик Музаффар Отақулов.

Айни пайтда қайта операцияга ниҳоятда муҳтожман. Бироқ бу операция бизда қилинмас экан. Ҳиндистондаги клиникалар билан гаплашганимизда бизга 5 минг доллардан ортиқ маблағга инвойс беришди. Озроқ топган-тутганимиз бор, аммо узлуксиз даволанишлар натижасида ҳеч орттириб шу маблағни тўплай олмадик.

Оғир пайтда укам жонимга оро кираяпти, менга ҳам қарайди, ўз танига тиғ урдириб, бир буйрагини беришга ҳам тайёр. Ҳар сафар стентни алмаштирганларида оғриқдан ҳушдан кетай дейман. Икки фарзандим бор, кичик ўғлим Озодбекни бемалол қучиб эркалай олмайман... Мен ҳам бу дунёга умид билан келганман, оилам, яқинларим учун яшасам дейман. Зарурат ёрдам сўрашга мажбур қилди мени, – деганича сўзларини тугатди Музаффар.

Музаффар Отақуловга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0424 5338 1476 (Агробанк, Музаффар Отақулов номида)

HUMO: 9860 0303 6320 6803 (Дилдорахон Отақулова номида)

Visa: 4187 8000 0038 29 86 (Музаффар Отақулов номида)

Сбербанк: 5469 4000 3268 8199 (Расулхон Нажмиддинов номида)

Телефон рақами: +998911084720

Бугун қилинган ёрдам эртага албатта қайтади. Бу дунёда унинг роҳати кўрилмаса ҳам, номаи-аъмолимиз савобга тўлиши шубҳасиз. Дард билан олишаётган юртдошимиз бугун кўпчиликнинг кўмагига ва дуоларига муҳтож бўлиб турибди. Ноумид қолдирмайлик.

Аброр Зоҳидов.

Мавзуга оид