Иқтисодиёт | 18:38 / 07.11.2020
3591
1 дақиқада ўқилади

Арзонроқ энергия ишлаб чиқариш кўпаяди – Энергетика вазири ўринбосари

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев келгуси нарх ўзгариши қачон кутилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу йил нарх ошмади. Аниқ айтишимиз мумкинки, 2021 йилда ҳам нархни оширмаслик бўйича топшириқ олганмиз. Таннархга етказиб олдик ёки етказиб олмадик, деган саволингизга келадиган бўлсак, ислоҳотлардан, трансформациядан энг асосий мақсад – мана шу таннархни пасайтириш.

Биринчидан, бизда кейинги йил янги, таннархи анча паст бўлган энергоқурилмаларимиз, энергостанцияларимиз ишга тушиб, нисбатан арзонроқ энергия ишлаб чиқариш кўпаяди», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Матбуот анжуманида Шерзод Хўжаев Ўзбекистон ўзида электр ёки газ ишлаб чиқаришдан кўра, импорт қилиш арзонга тушадиган давлатга айланадими, дея берилган саволга ҳам жавоб қайтарди.

«Рақамларга қарайдиган бўлсак, экспорт ҳажми миллион долларда ҳисоблайдиган бўлсак, импорт билан теппа-тенг. Яъни биз импортчи мамлакатмиз дейишимиз нотўғри бўлади», деди вазир ўринбосари.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид