20:37 / 11.11.2020
59239

Синф раҳбарлиги учун тўловларнинг оширилган миқдорлари маълум бўлди

Президент фармонига асосан, 1 ноябрдан бошлаб мактабларда синф раҳбарлари учун қўшимча тўловлар миқдори оширилди.

Халқ таълими вазирлиги ахборотига кўра, синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (679 330 сўм)га нисбатан қуйидаги фоизлар ҳисобида амалга оширилади:

  • 15 нафаргача ўқувчи – 26,4 фоиз (179 343 сўм);
  • 16 нафардан 20 нафаргача ўқувчи – 31,6 фоиз (214 668 сўм);
  • 21 нафардан 25 нафаргача ўқувчи – 36,9 фоиз (250 673 сўм);
  • 26 нафардан 30 нафаргача ўқувчи – 42,1 фоиз (285 998 сўм);
  • 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (358 686 сўм) ташкил этади.

Ушбу тўловлар барча турдаги умумтаълим муассасаларига, жумладан барча турдаги интернат-мактабларига тааллуқли.

Top