09:18 / 12.11.2020
9221

Автомобил транспортида йўловчилар ташиш бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Автомобил транспортида йўловчилар ташиш ҳажмида Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил январь-сентябрь ойларида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилмоқда. Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши – 99,3 фоизни ташкил этмоқда.
 
Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 19,0 фоиз;
  • Андижон вилояти – 12,5 фоиз;
  • Тошкент вилояти – 11,4 фоиз;
  • Фарғона вилояти – 11,4 фоиз.
Top