Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Шимолий Каролинада овозлар ҳисобланиши чўзилиб кетганидан аччиқланди
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Шимолий Каролина штатидаги сайлов участкаларида овозлар ҳисобланиши чўзилиб кетганидан норозилигини билдирди.
Трампнинг твиттерда таъкидлашича, Пенсилвания ва Мичиган штатларида овозларни ҳисоблаш жараёнига Республикачилар партиясидан кузатувчилар қўйилмаган. АҚШ президенти бу хатти-ҳаракатларни қонунга хилоф деб атаган.
“Бу анча чўзилиб кетди! Шимолий Каролинада шунча узоқ вақт нима қилишмоқда? Улар бу ерда ҳам кўпроқ бюллетен излаб, ғалабани (демократлар номзоди Жо Байден ғалабасини) мустаҳкамлашмоқчими?” – деб ёзган Трамп.
Оқ уй раҳбари аввалроқ Жоржия штатида овозлар қайта ҳисобланиши эълон қилингани ҳисобига Шимолий Каролинада ғалаба қозонишига ишонч билдирган.
Твиттер ижтимоий тармоғи Трампнинг бу постини баҳсли ахборот сақловчи хабар сифатида белгилаган.
3 ноябрда ўтган АҚШ президенти сайловлари натижаларига ҳали расман якун ясалмаган бўлса-да, АҚШнинг бир қатор етакчи ОАВлари Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди.
Шу муносабат билан Байденга кўплаб жаҳон етакчилари, жумладан, Саудия Арабистони подшоҳи, БМТ бош котиби, Туркия президенти ўз табрикларини йўллаган.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026