Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:23 / 13.11.2020
6923
2 дақиқада ўқилади
Оилавий шифокорларга 30 миллион сўмдан берилади
Оилавий шифокорларга 30 миллион сўм берилади
Президент «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини имзолади.
Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун махсус дастур жорий қилинади. Унинг доирасида:
- Тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари берилади.
- Шунингдек, уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари компенсация қилиниши назарда тутилган.
- Туман ҳокимлари ва тижорат банклари билан бирга ипотека дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларни аввало оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинаётган шифокорлар учун ажратиши белгиланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:30 / 05.05.2026
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ҳам алмашди
09:20 / 07.11.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан сўнг “Ўзархив” ҳам сохта аккаунтлар ҳақида баёнот берди
10:54 / 08.08.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди
16:43 / 12.03.2025