08:30 / 14.11.2020
2468

Boulevard Business Center – бизнесингиз учун муваффақиятли макон

Тўғри танланган манзил – бу бизнесингиздаги муваффақият ва кўп миллионлик даромад эшигининг калитидир.

Замонавий Boulevard бизнес-маркази пойтахтнинг юқори фойда келтирувчи ва нуфузли жойи – Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган. Бу ерда юз минглаб квадрат метр кўпқаватли уй-жойлар, беш юлдузли меҳмонхоналар, улкан гипермаркетлар, савдо ва молия марказлари мавжуд, шунингдек, у ерда ҳар қандай бизнес муваффақияти учун имкониятлар кафолатланган.

Бизнес-марказининг биринчи қаватида 111 дан 205 квадрат метргача бўлган 14 та тижорат жойлари мавжуд. Жойларга ўрнатилган панорама ойналари орқали бетакрор парк ва муҳташам Tashkent City фаввораси кўриниб туради. Бу маскан нафақат жойлашуви, балки ўзига хослиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Бинонинг шифт баландлиги 7 метрга етади. Бу эса уни икки қаватли жойга айлантириш имконини беради. Шу сабаб кўчмас мулк майдонини кенгайтириш мумкин.

Шунингдек, бинолар марказий шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизими, замонавий муҳандислик ва хавфсизлик комплекс тизими билан жиҳозланган. Boulevard бизнес-марказининг иккинчи қаватида 16 та тайёр таъмирланган офис жойлашган. Бундан ташқари, ташриф буюрган меҳмонлар ва мижозларнинг автомобиллари учун қўриқланадиган ерости автотураргоҳи мавжудлиги бинонинг яна бир афзаллиги ҳисобланади. 

Қўшимча маълумот олиш учун Dream City Development сотув офисига мурожаат қилинг, бу ерда мутахассислар юқори сифатли кўчмас мулк бўйича сизга энг мос вариантни танлашда ёрдам беришади.

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top