Ўзбекистон | 22:15 / 15.11.2020
19382
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Жорий йил 15 ноябр куни Ўзбекистон ҳукумати махсус самолётида Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Ўзбекистон томони 15 ноябр куни Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида тиббий анжом, дори-дармон юборди. Келгусида ўзбек томони карантин контейнерлари, шунингдек, 3000 тонна буғдой юборади.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами махсус самолётда юборилган.

«Унда 100 минг жуфт бир марталик тиббий қўлқоп ва 10 мингта тиббиёт комбинезони, 2 мингта тиббий ҳимоя қилувчи кўзойнак, 10 мингта тест синовлари, 5 минг қути Ремдесивир ва минг қутидаги Гепарин, 4 минг дона натрий хлор, шунингдек шприц ва системалар мавжуд. Бундан ташқари, иккита модулли, технологик шифохоналар қурилиши бошланди. Тез кунларда темир йўл алоқаси орқали навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилиши кутилмоқда. Унда карантин учун 400та махсус контейнер ва 3 минг тонна буғдой келтирилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилганди. Ўзаро мулоқотда давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларни муҳокама этган.

5 ноябр куни эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилганди.

Мавзуга оид