Ўзбекистон | 14:16
710
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида учрашув ўтказиб, икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Музокаралар чоғида Ўзбекистон–Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Етакчилар ўзаро савдо ҳажми ошиб бораётганини, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳалари фаол илгари сурилаётганини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темирйўли қурилиши лойиҳаси муҳокама марказида бўлди.



Учрашув якунида етакчилар минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид