07:56 / 16.11.2020
7037

Сурия ташқи ишлар вазири вафот этди 

Фото: TASS

Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар берди. 

Ал-Муаллимнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган. 

Дипломат Сурия ташқи ишлар вазири лавозимини 2006 йилдан эгаллаб келган. У, шунингдек, экспатриантлар масалалари бўйича вазирликни бошқарган.

Бунгача сиёсатчи Суриянинг АҚШдаги элчиси, ташқи ишлар вазири ёрдамчиси ва ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ал-Муаллим 1941 йилда Дамашқда туғилган, 1960 йилда Қоҳира университетига ўқишга кириб, уни иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган. 

Ал-Муаллим жорий йил БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясининг умумсиёсий дебатларида иштирок этган. Ўшанда у Сурияда АҚШ ва Туркия қуролли кучларининг қолишини ноқонуний оккупация деб атаган. 

Top