Ўзбекистон | 14:34 / 16.11.2020
5440
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини оширмоқда

Фото: KUN.UZ

Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

2020 йил 1 декабрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 5 маротаба амалга оширилади: душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари.

Парвозлар жадвали:

Тошкент-Дубай-Тошкент 
учиш/келиш вақти - 08:25/11:00 
учиш/келиш вақти (тескари рейс) 12:25/16:35

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways'нинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистондаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид