Жамият | 23:28 / 17.11.2020
21095
1 дақиқада ўқилади

Андижон улгуржи бозорида ёнғин содир бўлди

17 ноябр оқшомида Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида ёнғин содир бўлди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Kun.uz мухбири Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига асосланиб хабар беришича, ҳодисадан бозор ичидаги 20та дўкон зиён кўрган.

Маълум қлиинишича, ёнғин соат 21:50да бошланган. Ўтни ўчириш учун 15та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган. Соат 22:30да ёнғин ўчирилган.

«Табиий офат пайтида инсонлар орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ», – дейилади ФВБ ахборотида.

Мавзуга оид