Иқтисодиёт | 17:22 / 18.11.2020
2853
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида салбий сальдо сақланиб қолади

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси 41 миллиард 850,6 млн АҚШ долларини, шу жумладан, экспорт ҳажми 19 миллиард 163,0 млн долларни ва импорт ҳажми 22 миллиард 687,6 млн долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Фото: Dreamstime

Ҳисоб палатаси томонидан «2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун бюджетнома бўйича хулосаси эълон қилинди. Унга кўра, мамлакат экспорт ва импорт ўртасидаги салбий сальдо ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошади.

Ҳисоб палатаси ҳисоботида таъкидланишича, жорий йил якуни бўйича сальдо 3,2 миллиард манфий натижани қайд этиши кутилмоқда. Хусусан, 2020 йилда Ўзбекистон экспорт ҳажми 17 миллиард 679,2 миллион доллар, импорти эса 20,8 миллиард долларга тенг бўлиши кутиляпти. 2021 йилда кутилаётган ташқи савдо айланмаси 41 миллиард 850,6 миллион доллар бўлиб, жорий йил якуни бўйича кутилаётган рақамдан 8,5 фоизга ўсиш фарқ қилади.

Шунга қарамай, экспорт ва импортнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2020 йилда мос равишда 30,2 ва 35,7 фоизни ташкил этиши кутилаётган бўлса, келгуси йили ҳам ушбу кўрсаткичда сезиларли ўзгариш бўлмайди. Бу ЯИМнинг ҳам реал ўсиши 5,1 фоиз прогноз қилиниши билан изоҳланади.

Давлат статқўм маълумотига кўра, 2019 йили мамлакат экспорт ҳажми 17 миллиард 458,7 миллион доллар бўлиб, шу импорт ҳажми 24 миллиард 292 миллион доллардан ошган. Экспорт ва импорт ўртасидаги салбий тафовут 6,8 миллиард  долларни ташкил этганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти