Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси 2021 йилдан бошлаб мамлакатда ўтказиб келинаётган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Халқаро мақом санъати анжумани, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳамда келгусида ташкил этиладиган бошқа мусиқа анжуманлари ва фестиваллари доирасида ўтказилади.
Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Маданият вазирлигига Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш доирасида қуйидаги вазифалар топширилди:
ташкилотчи сифатида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштириб бориш;
ярмаркада қатнашиш истагини билдирган иштирокчилар, хориждан таклиф этиладиган мутахассислар, санъаткорлар ва санъатшуносларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни ярмаркага жалб этиш;
ярмаркани замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Қарор билан Халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда таъкидланишича, ярмарка Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва соҳа бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзбек миллий мусиқа санъатининг ноёб дурдоналарини дунё миқёсида янада кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилади.
Низомда ярмаркани молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Таклиф этилганлардан фарқли ўлароқ, хорижий иштирокчилар келиб-кетиш, овқатланиш ва яшаш харажатларини ўзлари қоплайдилар. Маҳаллий иштирокчиларнинг харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.
Ҳужжат 7.11.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:57 / 28.10.2025
OpenAI мусиқа яратувчи SI устида ишламоқда
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
16:07 / 17.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган хорижлик 15 суткага қамалди
07:50 / 16.03.2024