Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
OpenAI мусиқа яратувчи SI устида ишламоқда
TChatGP’ни яратган OpenAI компанияси янги йўналишга кириб бормоқда. Энди у сўзлардан ташқари, мусиқа яратишга қодир сунъий интеллект устида ишламоқда. Бу ҳақда The Information нашри хабар берди.
OpenAI бу лойиҳани дунёдаги энг машҳур санъат мактабларидан бири — Julliard School билан ҳамкорликда олиб бормоқда. Мутаҳассислар мусиқий ноталарни белгилаб, сунъий интеллект учун ўқув маълумотлар базасини тайёрлашмоқда. Мақсад — СИни мусиқани фақат “таҳлил қиладиган” эмас, балки “яратадиган” даражага олиб чиқиш.
Янги тизим икки йўналишда ишлаши кутилмоқда: у мусиқани нолдан басталай олади ёки мавжуд трекларга янги асбоблар ва оҳанглар қўшади. Шу орқали сунъий интеллект инсон ижодини тўлдирувчи воситага айланиши мумкин.
Экспертлар фикрича, OpenAI бу лойиҳа орқали СИ мусиқa бозорида жиддий ўрин эгаллаши мумкин. Ҳозирча бу соҳада Suno ва Udio каби платформалар етакчилик қилмоқда, бироқ OpenAI уларга кучли рақиб бўлиши эҳтимоли катта.
Компания ҳозирча лойиҳа тафсилотларини очиқламаган. Манбаларга кўра, тизим ChatGPT ёки Sora каби мавжуд хизматларга интеграция қилиниши ёки мустақил платформа сифатида тақдим этилиши мумкин.
Бу OpenAI учун мусиқaга илк бор кириш эмас. Компания илгари MuseNet (2019) ва Jukebox (2020) лойиҳалари орқали сунъий интеллект ёрдамида мусиқa яратишни синаб кўрган эди.
ChatGPT матн ёзиш орқали машҳур бўлган бўлса, энди у мусиқa яратиш босқичига ўтмоқда. Яъни яқин келажакда биз тинглайдиган қўшиқларнинг муаллифи инсон эмас, балки сунъий интеллект бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
12:32 / 16.11.2025
ChatGPT гуруҳли суҳбатларни ишга туширди
16:07 / 17.05.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйган хорижлик 15 суткага қамалди
07:53 / 17.02.2022
Миллий гвардия мусиқа академик лицейи ташкил этилди
09:55 / 04.02.2022