Беларусда Nexta Telegram-канали муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди
Беларус расмий идоралари мамлакатдаги норозилик намойишларини ёритаётган Nexta Telegram-канали муаллифи Степан Путило ва собиқ бош муҳаррири Роман Протасевични террорчилар рўйхатига киритди. Уларнинг исмлари Беларус Давлат хавфсизлик қўмитаси сайтининг “Аксилтеррорчилик фаолияти” бўлимида пайдо бўлган.

Фото: babel.ua
Таъкидланишича, КГБ рўйхатига киритилган 726 кишидан фақат Путило ва Протасевич Беларус фуқаролари ҳисобланади. Рўйхатда қайд қилинган қолган кишилар Сурия, Ироқ, Афғонистон фуқароларидир.
Nexta муаллифлари Беларус Жиноят кодексининг “Оммавий тартибсизликлар” моддаси бўйича айбланмоқда.
Аввалроқ Путило ва Протасевич халқаро кидирувга берилганди. Таъкидланишича, ҳозирда улар Польшада қолмоқдалар. Беларус ҳукумати қўшни давлатни уларни топширишга чақирмоқда.
Беларус тергов қўмитаси Nexta муаллифларига нисбатан жиноий иш қўзғатган. Улар оммавий тартибсизликларни уюштириш ҳамда ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот вакилларига нисбатан “ижтимоий адоват қўзғатишга” қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширишда айбланмоқда.
Nexta Telegram-канали Беларусда президент сайловларидан кейин бошланган оммавий норозиликларни фаол ёритиб келади. Минск суди интернет-нашр материалларини экстремистик деб топган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стармер Шимолий Ирландиядаги руминларга қарши тартибсизликларни қоралади
Жаҳон | 12:41
-
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман
Жаҳон | 12:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

22:50 / 06.09.2024
Полша Протасевични қўлга олиш учун самолётни Минскка йўналтирган беларуслик уч амалдорга айблов эълон қилди

15:42 / 22.05.2023
Nexta Telegram-канали собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич афв этилди

14:47 / 03.05.2023
Nexta собиқ бош муҳаррири Протасевич 8 йилга қамалди

10:15 / 22.04.2023