08:31 / 19.11.2020
16390
Реклама

«Дунё-М» – эскича ишлашдан чиқиб кета олган замонавий корхона

«Дунё-М» акциядорлик жамияти ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида соҳага ихтисослашган етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Мазкур жамият дастлаб «Қарши дон маҳсулотлари комбинати» деб юритилган бўлиб, 1969-1973 йилларда қуриб, ишга туширилган.

«Қарши дон маҳсулотлари комбинати» «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун асосида Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармасининг 1994 йил 12 октябрдаги буйруғи ва меҳнат жамоаси мажлис қарори билан «Дунё-М» акциядорлик жамиятига айлантирилган.

«Дунё-М» акциядорлик жамияти дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, унинг таркибида бир қатор ишлаб чиқариш цехлари ишлаб турибди.

Хусусан, ун маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тегирмон цехи бир суткада 550 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, буғдойдан биринчи навли ун ишлаб чиқарилмоқда. Цех 2018 йилда Туркиянинг «MAKINA ENERJI» компанияси лицензияси асосида яратилган ишлаб чиқариш қувватига эга дастгоҳлар билан қайта жиҳозланган.

Аралаш озуқа ишлаб чиқариш цехи эса бир суткада 305 тонна аралаш озуқа тайёрлаш қувватига эга. Цех 2008 йили Нидерландиянинг юқори сифатга эга бўлган асбоб-ускуналари билан қайта жиҳозланди. Цехда қўй, қорамол ва паррандалар учун аралаш озуқалар ишлаб чиқарилмоқда. Шунинг билан бирга, гранулланган ва крошка еми ҳам тайёрланяпти.

Жамият қошида йилига 5 млн дона полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, 138 минг тонна буғдойни сақлаш сиғимига эга бўлган элеватор, 8 минг тоннагача тайёр маҳсулот сақловчи ун омборхонаси, омихта ем цехида 12400 тонна хомашё сақловчи ёпиқ сиғим, автотураргоҳ, темир йўл транспорти, таъмирлов устахонаси ва қўриқлов бўлими мавжуд.

2020 йилнинг январь ойида 300 ўринли, замонавий жиҳозларга эга бўлган ошхона биноси қайта таъмирланиб, ишга туширилди.

Ишчи-ходимларни лимон, помидор, бодринг маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 20 сотихлик иссиқхона қурилди.

Бундан ташқари, жамиятга тегишли «Иссиқ нон – Навкат» МЧЖда суткасига 1500 кг нон ишлаб чиқариш қувватидаги «Винклер» линияси, 2500 кг нон ишлаб чиқариш «Вахтель» линияси ишлаб турибди.

6 та савдо дўкони, бир соатда 50 кг печение ишлаб чиқариш линияси мавжуд. Бир соатда 200 кг макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 2 та макарон цехи фаолият кўрсатмоқда.

Айтиш мумкинки, «Дунё-М» акциядорлик жамияти бугунги кунда замон талабига мослаша олгани, кўп тармоқли ва рақобат муҳитига тўла жавоб бера олаётгани билан ҳам ушбу йўналишдаги корхоналар ичида етакчилик қилиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top