Ўзбекистон | 09:44 / 19.11.2020
19967
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга Хитойдан 34 млн долларлик енгил автомобил шинаси олиб кирилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида хориждан қиймати 50,6 млн долларга тенг бўлган 2,4 млн дона шина сотиб олган.
Қўмита хабарида айтилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 320,2 минг донага ёки 8,6 млн долларга кам.
Ўзбекистонга енгил автомобил шинаси асосан Хитой давлатидан (34,4 млн доллар) олиб кирилган.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобил шинаси энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 34,8 млн;
- Чехия – 8,7 млн;
- Корея Республикаси – 5,3 млн;
- Россия Федерацияси – 1,0 млн;
- Туркия – 0,5 млн доллар.
Жорий йилда енгил автомобил шинаси импорти асосан, Андижон вилояти (36,9 млн), Тошкент шаҳри (7,3 млн) ҳамда Самарқанд вилояти (4,4 млн доллар) ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
19:13 / 21.11.2024
Хитойда 83 млрд долларлик олтин захираси топилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
18:39 / 20.11.2024