11:46 / 20.11.2020
3818

Жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,2 млн доллар сарфланди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга хориждан 87та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 58тага кўп.

Бу йил Хитойдан – 54та, Корея Республикасидан – 12та, Грузиядан – 7та ҳамда Германия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Чехия Республикаси каби давлатлардан 14та электромобиль импорт қилинган.

Ўзбекистон октябрь ойида хориждан 5та электромобиль сотиб олган.

Маълумот ўрнида, жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,2 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Top