Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасидан келиб чиқилса, қувватлаш станциясидан фойдаланган ҳайдовчиларга ҳар бир kWh учун ҳозирги тарифда 700 сўмдан субсидия тўланиши мумкин. Субсидия кейинги ойнинг 25-санасигача “Солиқ” иловаси орқали тўлаб берилади. Қувватлаш станцияларига давлат томонидан ток етказиб бериш нархи оширилганида, субсидия миқдори ҳам ошиб боради.
Фото: Kun.uz
Энергетика вазирлиги электромобилларни қувватлаш станциялари мижозларининг харажатларини субсидиялашга оид қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Президент фармони билан тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурига кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 kWh электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.
Лекин бу борадаги тартибни белгиловчи қарор лойиҳаси 2 майга келибгина муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, субсидия миқдори – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Энергосавдо корхонаси томонидан электромобилларни қувватлаш станцияларига сотиладиган ҳар бир kWh электр энергияси учун белгиланган нархнинг 300 сўмдан ошган қисмига тенг бўлади.
Ҳозирда юридик шахслар учун 1 kWh электр энергияси тарифи – 1000 сўм. Шунга кўра, субсидия миқдори жорий тарифнинг 300 сўмдан ошган қисми миқдорида, яъни 700 сўмни ташкил этади. Агар ҲЭТК томонидан қувватлаш станцияларига сотиладиган электр энергияси нархи кўтарилса, субсидия миқдори ҳам шунга мос равишда кўтарилади.
Қарор лойиҳасида субсидия “Солиқ” иловаси орқали кейинги ойнинг 25-санасига қадар тўлаб берилиши назарда тутилган.
Мазкур тартиб 2026 йил 1 майдан бошланиб, 2030 йил 30 декабргача амал амал қилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
14:11 / 02.05.2026
Энергетика вазири блогерга қарши: томонлар нима дейди?
14:02 / 30.04.2026
Энергияни тежаш мақсадида газ ва свет истеъмолига чеклов киритиш тақиқланди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
22:34 / 27.04.2026