Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилади
Мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, бой мусиқий меросни чуқур ўрганиш мақсад қилинган.

Фото: Ўзбекистон давлат консерваторияси
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш;
Филиал учун 400 ўринли ўқув биноси, 2та концерт зали, (1та 400 ўринли, 1та 150 ўринли), 300 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- мусиқа соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат таълим стандарти бўйича белгиланган билим ва малакаларни пухта эгаллаган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш;
- тайёрланаётган мутахассис кадрларга меҳнат бозоридаги реал талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, юқори сифатли билим, кўникма ва малака бериш;
- битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича буюртмаларни шакллантириш;
- таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш;
- ёшларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истеъдодини юзага чиқариш;
- кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий-ижодий фаолият билан кўпроқ шуғулланишга кенг жалб этиш;
- талабаларнинг соҳалар бўйича билимларини ошириш ҳамда уларда ижрочилик кўникмаларини кучайтириш мақсадида тизимли равишда хорижий мамлакатларга қисқа ва узоқ муддатли амалиётларга юбориш.
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали тест синовларсиз қабул қилиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан мусиқа ва санъат йўналишидаги республика ва халқаро танловлар ғолибларига бериладиган имтиёзлар қуйидаги тартибда белгиланади:
ўқувчиларининг республика танловлари ғолибларига (1-ўрин) ҳамда нуфузли (олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонлари талабларига мос) халқаро танловлари ғолибларига (1-3 ўрин) мусиқа ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига кириш имтиҳонларида тегишли йўналишлар бўйича битта “Ихтисослик” фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, икки йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилиш (фестиваль, танлов-фестиваль, онлайн танлов ҳамда икки тур (камида тўрт асар)дан кам бўлган танловлар бундан мустасно).
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Филиалда асосан якка тартибда машғулотлар олиб бориш хусусиятларини, бир талабани ўқитиш қиймати (калькуляцияси) ўта юқори эканлигини инобатга олиб, бир ўқитувчи сонининг талабалар сонига нисбати - 1:2,2 этиб белгиланади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди

07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди

19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди

19:40 / 14.03.2025