12:27 / 23.11.2020
8915

Жиззах вилоятида қорда қолиб кетган 14 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди

Жиззах вилоятида қорда қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқарувчилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олинди.

«14 нафардан зиёд ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди», - дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда. 

Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Top