Учтепа туманида ичимлик суви қувурида носозлик юзага келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу туфайли 23 ноябр куни соат 10:00дан соат 17:00гача қатор манзилларда совуқ сув ўчирилади.
Манзиллар:
- 21-мавзе 1а-2а-3а-4а-5а-6а-1-6-9-13-14-15-16-29 уйлар;
- 465-сонли болалар боғчаси;
- туман СЭС;
- Меҳрибон кўчаси;
- Донгдор кўчаси;
- 4 ва 7-тор Мирхунд кўчалари;
Туман ҳокимлиги келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.