Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
Сувни ифлослантирганлик учун юридик шахсларга тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг 10 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Фото: AP
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилади, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Айрим қонун ҳужжатларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилиши белгиланди.
Унга кўра, дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 3 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Сувни ифлослантирганлик, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўланиши лозим бўлган компенсация тўловининг 10 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки уларга бириктирилган ҳудуддаги дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан атроф-муҳитга етказилган зарарнинг 5 баравари миқдорида жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
18:55 / 15.05.2026