13:06 / 24.11.2020
6565

Ўзбекистон қиймати 35 млн долларга тенг чой импорт қилди 

Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистон 24та хорижий давлатдан қиймати 35 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,1 минг тонна чой импорт қилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда импорт улуши қарийб 3 млн. АҚШ долларига камайган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган ўн ой мобайнида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 20,2 минг тонна;
  • Кения – 2,4 минг тонна;
  • Вьетнам – 1,2 минг тонна;
  • Эрон – 697,8 тонна;
  • Ҳиндистон – 379,6 тонна;
  • Индонезия – 356,0 тонна;
  • Шри-Ланка – 324,5 тонна.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Ўзбекистонда 23,5 минг тонна чой ишлаб чиқарилган.

Top