Ўзбекистон | 16:00 / 25.11.2020
2689
3 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Кадрлар салоҳиятини ошириш - ислоҳотлар бош мезони

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20-21 ноябрь кунлари ҳудудий бошқармалар ҳамда тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар билан ишлаш мутахассислари учун Республикамизда кадрлар сиёсати,  давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар  ва ислоҳотлар,  очиқ мустақил танлов жараёнларини бутун қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига жорий этиш мақсадида ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.

Мазкур ўқув-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Агросаноат мажмуи ходимлари, касаба уюшмаси Республика кенгашининг малакали мутахассислари иштирок этди. Мутахассислар томонидан бугунги кунда долзарб бўлган танлов жараёнларининг янада шаффофлигини таъминлаш, ходимларнинг маълумотларини ягона миллий меҳнат тизими дастурига киритиш, меҳнат муносабатлари каби мавзуларда иштирокчиларга  батафсил тушунчалар берилди.

Ўқув-тренинг дастури мавзулари иштирокчилар талаб ва эҳтиёжлари “TNA” таҳлилидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, “Soft skills”  йўналиши бўйича “Стрессга чидамлилик” мавзусида амалий тренинг машғулоти ҳам ўтказилди.

Ўқув-тренинг савол-жавоблар, очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, иштирокчилар барча йўналишлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди. Машғулотларнинг “ZOOM” дастури орқали ҳам олиб борилиши  барча туманлардаги кадрлар буйича мутахассисларининг бевосита иштирокини таъминлади.

Маълумот учун шуни айтиш лозимки, ҳозирда вазирлик тизимига 24 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари билан ҳамкорликда ташкил этилган мустақил танлов асосида ишга қабул қилинди. Жумладан, вазирликнинг марказий аппарати, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларида дастлабки очиқ танлов жараёнлари ўтказилди. Шунингдек, бугунги кунда 17 та вакант лавозимлар бўйича  очиқ танлов ўтказиш учун эълонлар берилган. Ҳозирда танлов жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмокда.

Ушбу ўқув-тренинг давомида ходимлар билан ишлаш йўналишининг келгусидаги стратегик режалари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқур англай оладиган малакали кадрлар таркибини шакллантириш, уларни ўқитиш ва малакасини оширишни тизимли ташкил этиш йўналишларидаги вазифалар ҳам белгилаб олинди. Ўқув-тренинг якунида йўналишда самарали меҳнат қилаётган, ташаббускор ва фаол ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда иштирокчилар “Муқимий” номидаги ўзбек мусиқали драма театрига ташриф буюриб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлар билан ишлаш бошкармаси

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти