Жаҳон | 15:17 / 26.11.2020
2173
2 дақиқада ўқилади

Walt Disney компанияси 32 минг ходимини ишдан бўшатади

Коронавирус пандемияси ва карантин чекловлари Disney компаниясининг қатор бўлинмаларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Фото: Bloomberg

Кўнгилочар парклар ва медиа соҳасида дунёдаги энг йирик Walt Disney Co компанияси 32 минг нафар ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

 Қайд этилишича, 2021 йилдаги молиявий йилнинг биринчи ярмида (2020 йил октябр - 2020 йил март ойлари) асосан тематик парклар ходимлари сони қисқартирилади.

 Коронавирус пандемияси ва карантин чекловлари Disney компаниясининг қатор бўлинмаларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Тематик парклар ва круиз кемаларини бошқарувчи ҳамда видеоўйинлар чиқариш билан шуғулланувчи бўлинма даромади 61 фоизга камайган.

 Disney тематик парклари ёпиқлигича қолмоқда ёки анчадан буён чекланган тартибда ишламоқда, круизлар жорий йилнинг иккинчи чорагида тўхтатилган, компания дўконлари ҳам ишламаяпти. 

 Компания ўз ҳолатини яхшилаш учун қўшимча чоралар кўришини, жумладан, қўшимча молиялаштириш жалб этиш, дивидендлар тўлашни тўхтатиш, фильмлар ва телелойиҳаларга маблағ ажратишни қисқартириш ҳамда ходимларни ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариши мумкинлигини маълум қилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид