Жаҳон | 17:57 / 27.11.2020
7088
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик ўсмир 14 ёшида университетни тамомлади

Агастья Жайсвал Ҳайдарободдаги Усмон университетини битирган ва оммавий коммуникация ва журналистика бўйича бакалавр дипломини олган.

Фото: Видеодан кадр

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшовчи 14 ёшли Агастья Жайсвал олий маълумот эгаси бўлди, деб ёзмоқда Newsflare нашри.

Хабарда айтилишича, Агастья Ҳайдарободдаги Усмон университетини битирган ва оммавий коммуникация ва журналистика бўйича бакалавр дипломини олган. Таъкидланишича, у бу ёшда олий ўқув юртини битирган мамлакатдаги биринчи талабадир.

 Жайсвал бошқа соҳаларда ҳам муваффақият қозонган. Жумладан, стол тенниси бўйича миллий мусобақаларда иштирок этади ва иккала қўлида ҳам ёза олади.

2019 йилда АҚШда 14 ёшли ўсмир магистр даражасини олгани хабар қилинганди. Келтон Костис тўққиз ёшида Белвю университетига ўқишга кирган, 12 ёшида веб-технологиялар бўйича бакалавр бўлган, сўнгра ахборот менежменти бўйича магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид