21:53 / 01.12.2020
14991

Лавров Сандунинг Днестрбўйидан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги талабига жавоб қайтарди

Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия тинчликпарвар кучлари Днестрбўйида ЕХҲТ маъқуллаган «5+2» гуруҳи қарорига асосан бўлиб турибди.

Фото: ТАСС

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Молдованинг сайланган президенти Майя Сандунинг Днестрбўйидан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги талабига жавоб қайтарди.

 У Молдованинг янги раҳбарини Днестрбўйида тинчликпарварлик кучларини жойлаштириш бўйича илгари эришилган келишувларни ҳисобга олишга чақирди. Лавровнинг сўзларига кўра, Россия тинчликпарвар кучлари у ерда ЕХҲТ маъқуллаган «5+2» гуруҳи қарорига асосан бўлиб турибди.

 «Улар энг аввало ушбу ҳудудда қонли низонинг қайта авж олиши юз бермаслиги учун муҳим ҳисобланувчи барқарорликни сақлаб туриш вазифасини бажармоқда», — деди Россия ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ Майя Санду Днестрбўйидан Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилиши шартлигини айтганди.

Top