Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашди
Томонлар икки давлат муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилди.
2 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган дипломатик форум доирасида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
Томонлар Россия-Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.
Қайд қилинишича, Лавров ва Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканлигини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
10:07 / 20.04.2026