17:50 / 02.12.2020
5136

АҚШда тез ёрдам хизмати инқироз ёқасида эканлиги айтилди

 АҚШ тез ёрдам ассоциацияси вакилларининг билдиришича, тез ёрдам хизмати ходимларига 2,62 миллиард доллар маблағ зарур.

Фото: REUTERS, Mike Segar

АҚШ тез ёрдам ассоциацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ижтимоий хизматларни тез тиббий ёрдам хизмати тизими коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли «имкониятлар чегарасида» турганлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

 «Барча штатларда "911" тез тиббий ёрдам хизмати имкониятлар чегарасида турибди. Қўшимча ёрдам берилмаса, инқироз юз бериши мумкин», — дейилади ассоциация томонидан.

Ассоциация вакилларининг билдиришича, тез ёрдам хизмати ходимларига 2,62 миллиард доллар маблағ зарур. Аввалроқ ҳам ана шундай сўров юборилган, аммо ассоциация апрелда берилган 350 миллион доллардан ташқари ҳеч қандай маблағ олмаган.

 Қайд этилишича, «соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа ташкилотлар олган ёрдам билан солиштирганда, бу жуда кам».

 Аввалроқ коронавирусга қарши вакцина билан биринчи бўлиб кимлар эмланиши маълум қилинганди. Булар тиббиёт ходимлари ва қариялар уйида яшаётган кекса ёшдаги инсонлар бўлади.

Top