«E-IJRO AUKSION»: Ер қаъри участкалари 199 млрд сўмга сотилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 403-сонли қарорига мувофиқ стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари «E-ijro auksion» электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган эди.
Жорий йилнинг 30 ноябр куни «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида жами бошланғич нархи 6,7 млрд сўмлик 22 та стратегик ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер участкалари учун қизғин онлайн-аукционлар ўтказилди. Олтин, мис, марганец, нодир металлар ва бошқа фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари учун савдоларда 152 нафар иштирокчи қатнашиб, онлайн савдолар натижасида мулкларни 198,9 млрд сўмга реализация қилишга эришилди.
Жумладан,
1. Навоий вилояти ҳудудида жойлашган бошланғич нархи 223 млн сўмлик Бозгул ер қаъри участкаси (олтин) учун 56,9 млрд сўм нарх тасдиқланди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган бошланғич нархи 2,9 млрд сўмлик Урусай ер қаъри участкаси (олтин) учун 19,6 млрд сўм нарх тасдиқланди.
Ушбу ер қаъри участкалари учун ўтказилган аукцион савдоларининг ғолиблари 10 кун ичида маблағни тўлиқ тўлаши талаб этилади. Шунингдек, мулкнинг сотилишидан келиб тушган маблағнинг деярли 100 фоизи (198,8 млрд сўм) Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК PR-хизмати
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди
Жаҳон | 20:55
-
Украина – Россия музокараларининг иккинчи раунди якунлари эълон қилинди
Жаҳон | 20:36
-
Италияда Этна вулқони отилишни бошлади
Жаҳон | 20:29
Мавзуга оид

14:45 / 01.12.2020
«E-IJRO AUKSION»: йирик меҳмонхона мажмуаси савдога чиқарилди

18:43 / 11.11.2020
«E-IJRO AUKSION»: Ташқи реклама объектлари бўйича аукционлар ўтказилди

12:25 / 13.10.2020
«E-IJRO AUKSION»: ташқи реклама объектлари ва стратегик қазилмаларни қазиш ҳуқуқи савдога қўйилди

18:51 / 25.08.2020