Жамият | 17:12 / 02.12.2020
9508
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна 20 минг ададда Мусҳафи шариф сотувга чиқарилди

Ўзбекистонда Қуръони Каримнинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 2 декабр куни «Ҳилол нашр» нашриёт-матбаасида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг янги 20 минг ададдаги нашри бутун Ўзбекистон бўйлаб сотувга чиқарилди.

Нашриёт масъул ходимининг маълум қилишича, бугун сотувга чиқарилганларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда чоп этилган мусҳафлар сони жами 155 мингтага етган.

Улардан 80 мингтаси Дорус Салом нусхаси, 55 мингтаси Дорул Ғавсоний нусхаси ва 20 мингтаси Салсабил нусхасида чоп этилган. Бугун сотувга чиқарилган 20 минг ададдаги мусҳафлар ҳам Дорус Салом нусхаси асосида чоп этилган.

«20 минг ададда Дорус Салом нусхаси асосидаги мусҳафларни сотувга чиқардик. Бу мусҳафлар четки қисмида ҳар 5 пора учун, шунинг пастки қисмида ҳар пора учун алоҳида қизил белгилар қўйилган. Бундан ташқари, ҳар саҳифада суралар номи ҳам ёзиб чиқилган», – дейди «Ҳилол нашр» бош мусаҳҳиҳи Ғиёсиддин Юсуф.

Нашриёт вакилларининг айтишича, пандемия муносабати билан бу сафар китобларнинг сотувга чиқарилиши ҳақида олдиндан эълон берилмаган. Чунки аввалги сафарлар каби катта навбатлар ва оворагарчиликлар юзага келиши мумкин эди, дейди нашриёт ходими.

Мусҳафи шарифнинг нархи 35 минг сўм бўлиб, 2 декабр куни кўпчилик китобхонларнинг талаб ва истакларини эътиборга олган ҳолда нашриётнинг барча дўконлари 20:00гача ишлаши маълум қилинди.

Маълум бўлишича, «Ҳилол нашр» нашриёти энди ҳар 3 ойда янги мусҳафлар чоп қилиб, тақдим қилишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди