Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади
Шунингдек, Ўзбекистон - Малайзия ҳамкорлигида Ислом хаттотлиги бўйича кўргазма ташкил этиш, зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича бошқа маърифий дастурларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси - «Nasyrul Quran» маърифий мажмуасига борди.
Ушбу мажмуа 2017 йилда таъсис этилган бўлиб, Қуръони Каримни нашр этиш бўйича Мадинадаги Қирол Фаҳд номидаги мажмуадан кейинги дунёдаги иккинчи энг йирик босмахона ҳисобланади.
Мажмуада Қуръон хаттотлиги галереяси, босмахона фаолиятини кузатиш нуқтаси ва анжуман хоналари фаолият кўрсатади. Муассаса нашриёт ишидан ташқари, Ислом хаттотлик санъати ва меъморчилигини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, Қуръон қўлёзмаларининг янги дизайнини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Ташриф давомида мажмуа директори Абдуллатиф Мираса билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби томонидан тақдим этилган Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси ва 6 жилдлик «Тафсири ирфон» (Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири) Малайзия томонига тақдим қилинди.
Мулоқот якунида Малайзия томони ва Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ҳамкорлигида Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимасини Малайзияда нашр қилиш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ҳамкорликда Ислом хаттотлиги бўйича кўргазма ташкил этиш, қўшма семинар ва тренинглар, Ўзбекистоннинг зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича бошқа маърифий дастурларни амалга ошириш тўғрисида келишилди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

12:08 / 15.03.2025
Малайзия компанияси Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши мумкин

16:52 / 17.02.2025
Малайзияда аёл оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш учун ишга ҳар куни самолётда қатнаяпти

16:35 / 07.02.2025
Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун Ўзбекистонда “Умра плюс” турпакети йўлга қўйилади

11:15 / 07.02.2025