Сергели машина бозори хусусийлаштирилади

Сергели туманидаги машина бозорини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Spot Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.
Молиявий ҳисоботдан маълум бўлишича, бозорни бошқарувчи «Iste'molda Bo’lgan Transport Vositalari Va Ehtiyot Qismlar Sergeli Bozori» МЧЖ даромад келтирувчи корхона ҳисобланади.
2018 ва 2019 йилларда даромад мос равишда 21,2 ва 28,2 млрд сўмга тенг бўлган. Унинг асосий қисми солиқларни тўлаш учун сарфланган — 12,7 ва 15,5 млрд сўм.
Шу билан бирга, бу икки йилдаги соф фойда миқдори жиддий фарқланади — 2018 йилда 320,6 млн сўм, 2019 йилда 3,3 млрд сўм. Активлар рентабеллиги 0,34 фоиздан 0,54 фоизгача ўсган.
Корхона қарзи 1,5 млрд сўм, корхонага қарздорлик икки баробар кўп — 3,7 млрд сўм. Автобозорнинг қарзлари 2020 йилда кескин кўтарилган - бир йил олдин қарз 30,7 миллион сўм бўлган:
Хусусийлаштириш кампанияси доирасида Ўзбекистон бўйлаб 339та бозор ва савдо комплексларидаги давлат улушлари сотилиши мумкин.
Аввалроқ Газета.uz Сергели машина бозорини Тошкент вилоятига кўчириб, унинг ҳудудида Car Box Service автомобилларга хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
Жамият | 23:56 / 20.05.2025
-
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади
Жаҳон | 23:48 / 20.05.2025
-
Хитой космик станциясидан номаълум микроб штамми топилди
Фан-техника | 23:35 / 20.05.2025
-
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларини бекор қилади
Жаҳон | 23:00 / 20.05.2025
Мавзуга оид

19:32 / 15.07.2020
Сергели автомобиль бозори қачон ва қаерга кўчирилади? — шаҳар ҳокимлиги масъули изоҳ берди

21:08 / 14.07.2018
Сергели машина бозорида автомобиль нархлари қай ҳолатда?

02:57 / 19.06.2018
Сергели автомобиль бозори кўчириладиган жой маълум

17:23 / 28.12.2016