Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда локдаун 10 январгача узайтирилди
Германияда коронавирус тарқалишига қарши ноябр бошидан бери амал қилаётган карантин чоралари 10 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркел маълум қилди. Аввалроқ чекловлар 20 декабргача амал қилиши кўзда тутилганди.
“Мақсадимиз касалланишлар сонини 100 минг кишига 50 тадан камроққача пасайтириш ҳисобланади. Ҳозирча биз бу кўрсаткичдан анча йироқмиз”, — деб айтган Меркел.
Германияда ресторан, кафе, спорт зал, музей, театр ва бошқа жамоат объектлари ёпиқ қолади. Шу билан бирга, мактаблар ва болалар боғчалари, дўконлар очиқ қолади. Бироқ дўконларда харидорлар сонига чеклов амал қилади. Икки оила аъзоларининг кўчалар ёки уйларда 5 кишидан кўпроқ бўлиб йиғилиши тақиқланади.
Германияда енгил локдаун 2 ноябрда эълон қилинганди. Ноябр охирида эса қўшимча чекловлар киритилган. Жумладан, ҳимоя ниқобларининг нафақат иншоотлар ичида, балки кўчалардаги гавжум жойларда тақилиши шарт қилинган.
Меркел ва федерал ерлар раҳбарлари кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун 4 январда яна учрашишга келишиб олишган.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда 2 декабрда 22 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган, 479 киши инфекция асоратларидан вафот этган. Мамлакатда пандемия бошидан бери жами 1,116 млндан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган, инфекция қурбонлари сони 18 мингдан ошган. Германия касалланиш ҳолатлари сони бўйича дунёда 12-ўринда турибди.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
18:47 / 14.06.2026