Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Алишер Амиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зиёдулла Давлатов Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
З. Давлатов 1974 йилнинг 3 мартида Термиз туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2007-2010 йилларда “Халқ банки” Ички аудит бошқармаси бошлиғи, Кредит департаменти директори, 2010-2013 йилларда “Халқ банки” Тошкент вилояти филиали бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2017 йилдан то шу кунгача Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:18 / 28.01.2024
Сурхондарёда икки кишига бўрилар ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:37 / 24.01.2024
Iphone телефонини сотаман деб фуқаронинг 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
11:12 / 02.11.2023
Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди
10:03 / 26.01.2023