Ўзбекистон | 18:47 / 04.12.2020
38054
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир собиқ ўринбосари Нодир Отажонов янги лавозимга тайинланди

Шу йилнинг 20 феврал куни ҳукуматни тарк этган Нодир Отажонов эндиликда «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.

Фото: Халқаро пресс клуб

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 24 ноябр куни ўтказилган мажлис баённомаси билан Отажонов Нодир Собирович жамият бошқарув раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Отажонов бунга қадар, бош вазир ўринбосари — Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобил, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозимида ишлаган. У 2019 йил январида президент администрациясига ўтказилганди, 2019 йил июлида эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланганди.

2020 йил февралдан Отажонов ҳукуматдан кетиб, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси лавозимини сақлаб қолганди.

Мавзуга оид