21:00 / 06.12.2020
4927

Шумахернинг ўғли “Формула-2” чемпиони бўлди

Афсонавий немис автопойгачиси Михаэл Шумахернинг ўғли Мик Шумахер “Формула-2” пойгасининг 2020 йилги мавсумида ғолиб бўлди. 

Фото: Getty Images

Prema жамоаси вакили Мик Шумахер “Формула-2”нинг Баҳрайнда ўтган якуний босқичининг иккинчи пойгасида финишга ўн саккизинчи бўлиб келди. Микнинг чемпионлик унвони учун курашдаги бош рақиби Каллум Айлотт эса ўнинчи бўлган ва Шумахерга умумий ҳисобда ета олмаган. Шумахер умумий ҳисобда 215 очко, Айлотт эса 201 очко тўплаган.

Баҳрайнда ўтган пойгада ҳинд пойгачиси Жаҳон Дарувала ғолиб бўлган. 2-ўринни унинг жамоадоши Юки Цунода, 3-ўринни Дэниел Тиктум эгаллаган.

21 ёшли Мик учун ушбу унвон профессионал фаолиятидаги иккинчи чемпионлик унвони ҳисобланади. 2018 йилда у “Формула-3”да ғалаба қозонганди. Кичик Шумахер 2021 йилдан “Формула-1”да Haas жамоаси таркибида иштирок этади. 

Top