11:05 / 07.12.2020
16137

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 8 декабр кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,69 сўмга ошган ва бир доллар 10 443,07 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 183,77 сўмга кўтарилиб, 12 657 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 3,57 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 141,05 сўмни ташкил этган.

Top