Жамият | 10:06 / 07.12.2020
16114
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги айрим автобуслар йўналишлари мақбуллаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2020 йилнинг 15 декабр санасидан 26, 79, 83, 96, 112, 114, 148, 152, 184, 185-автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.

Жумладан:

26, 83, 114-сонли автобуслар йўналиши ўзгартирилмоқда;

79, 112, 152-сонли автобуслар йўналиши ёпилмоқда;

96, 148-сонли автобуслар йўналиши қисқартирилмоқда;

184, 185-сонли янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид