Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тармоқнинг юбилейи шарафига Makro 10 фоиз чегирма совға қилади!
Ўзининг 10 йиллиги муносабати билан Makro супермаркетлар тармоғи байрам акциясини бошламоқда: барча дўконларда, мутлақо ҳамма нарсага, ҳар бир ташриф буюрувчимиз фойдаланиши мумкин бўлган 10 фоиз чегирма!
Фақат 11 декабр куни, тармоқ филиалларида тақдим этилган барча ассортимент 10 фоиз чегирма билан кассадан ўтказилади. Е-Makro содиқлик тизими бу куни фақат олдиндан тўпланган балларни ечиб олиш учун ишлатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Makro тармоғида қуйидаги шаҳарларда жойлашган 76 та супермаркет мавжуд
Aндижон, Фарғона, Наманган, Қўқон, Риштон, Олтиариқ, Марғилон, Aсака, Тарақўрғон, Шаҳрихон, Бувайда, Хонобод, Избоскан, Қарши, Навоий, Шаҳрисабз, Самарқанд, Тошкент ва Тошкент вилояти туманлари: Янгийўл, Зангиота, Чирчиқ, Қибрай, Тўйтепа. Тармоқнинг 18та филиали кун-у тун ва 18таси Express форматида ишлайди.
Aйтганча, 4 декабр куни тармоқ ўзининг Бухородаги биринчи супермаркетини очди, йил охирига қадар эса шаҳарда яна иккита филиал очилиши режалаштирилган.
Aкция бутун тармоқ бўйлаб ўтказилади.
Катта мутахассислар жамоаси, нарх сиёсати, хизмат кўрсатиш ва етказиб бериш хизмати, қулай содиқлик тизими, филиалларнинг кун-у тун ишлаши – буларнинг барчаси Makro ўз харидорларига яқинроқ бўлишига ёрдам беради. Байрамни компаниямиз билан бирга ўтказинг, ўзингизни юбилей тўлқинига созланг!

Makro – 10 йил сиз билан бирга!
Сайт: makromarket.uz
Фейсбук: makromarket.uz
Телеграм: t.me/makrosupermarket
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:59 / 06.05.2026
Миллий боғ кўчасида «Makro Yangi Zamon» очилмоқда
17:55 / 11.08.2023
Makro “Омадли харидор” акцияси якунларини сарҳисоб қилди
15:58 / 24.07.2023
Makro 700 та оммабоп товарларга нархларни туширди
16:16 / 20.07.2023