Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январ-сентябр ойларида 1,2 млрд долларлик буғдой импорт қилинган
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида буғдой импорти 1,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошган.
Фото: KUN.UZ
10 декабр куни Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзидаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мажлисда "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги қонуннинг мамлакат ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотини олиб киришга доир қисми Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Мажлисда жорий йилнинг январ-сентябр ойларида буғдой импорти 1,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошганлиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон, Россия, Беларус, Малайзия ва Украинадан олиб кирилганлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
16:06 / 13.02.2026
Ўзбекистон импортида Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи
18:04 / 12.02.2026
Ўзбекистон 2025 йилда Тожикистон кўмирининг деярли барча экспорт ҳажмини сотиб олди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
20:30 / 31.01.2026