Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ташқи қарзи 18,5 млрд долларга етди – Молия вазирлиги
Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида давлат ташқи қарзи 2,8 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 18,0 фоизга ошган.
Фото: Shutterstock
Молия вазирлиги 2020 йилнинг III чораги бўйича Ўзбекистон давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.
Унга кўра, 2020 йил 1 октябр ҳолатига, Ўзбекистон номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,8 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди.
Хусусан, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойида давлат ташқи қарзи 2,8 млрд. долларга ёки йил бошига нисбатан 18,0 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига 18,5 млрд. долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етди.
Шундан:
ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз – 12,7 млрд. доллар;
ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,8 млрд. доллар.
Давлат ички қарзи, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 23,6 трлн. сўмни (2,3 млрд. доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4,0 фоизни ташкил этди.
Шундан:
ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 4,7 трлн. сўм (0,4 млрд. доллар);
ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,9 трлн. сўм (1,9 млрд. доллар).
Мавзуга оид
23:05 / 28.11.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди. Пуллар нимага ишлатилган?
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
15:11 / 28.10.2025
Йирик корхоналарнинг кредитлари ва ташқи қарзлари устидан назорат кучаяди
17:22 / 02.10.2025