Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИҚХММИда КАСКАД-2020 биринчи халқаро конференцияси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 10-11 декабрь кунлари Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини ривожлантириш бўйича қишлоқ хўжалик университетлари консорциуми (КАСКАД)нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференцияси ўтказилди.

Ушбу консорциумнинг асосий мақсади Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларида қишлоқ ва сув хўжалиги ОТМларда тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда илмий асосланган инновацион ғоя ва ишланмаларни яратишдан иборат.
Консорциум ўз фаолияти даврида Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг 15 дан ортиқ олий таълим муассасаларини ўзида бирлаштириб, фан-таълим-инновациялар борасида университетлараро интеграцияни ўзида мужассамлаштирган.

Бугун консорциумнинг 10 йиллигига бағишланган CASCADE 2020 - «Марказий Осиё ва Кавказда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш» биринчи халқаро илмий-амалий анжумани Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти базасида ўз ишини онлайн шаклда бошлади.
Анжуманнинг асосий мақсади Ўрта Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илмий ва инновацион ҳамкорликни кучайтиришдан иборат бўлиб, ўзининг 1000дан ортиқ олимларини биргаликда ҳамкорлик қилишлари учун янги мулоқот платформасини ташкил этди.

Мазкур анжуманга қизиқишларни ортиши билан тадбирнинг очилишида 20 дан ортиқ мамлакат (Арманистон, Австрия, Озарбойжон, Хитой, Коста-Рика, Грузия, Гана, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Жанубий Корея, Ақш, Португалия, Франция, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон)нинг олимлари, профессор ўқитувчилари, докторантлари иштирок этишди.

Жумладан, Нидерландиянинг Вагенинген университети профессори, Нобель мукофотининг лауреати Рик Лееманс глобал атроф-муҳитни ўзгариши ва маълумотлар базасидан самарали фойдаланиш йўллари бўйича қизиқарли маъруза қилди. Рик Лееманс IMAGE 2 модели доирасида биосферани моделлаштириш бўйича ёндашувларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилган ва иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (ИПCC) турли халқаро илмий баҳоларига катта ҳисса қўшган таниқли олимлардан бири ҳисобланади.

Ушбу биринчи халқаро илмий-амалий конференциянинг очилишига бағишланган тантанали йиғилишда ҳамкор давлатларнинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари, Халқаро ҳамкор уюшмалар (GCHERA, APLU-USA, ICA-EU, SAERIA-China CASCADE), халқаро ташкилотлар (GIZ, FAO, ICARDA, CAREC, IFAS ва бошқалар) ҳамда етакчи университетларининг ректорлари сўзга чиқдилар, жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, Туркмен Халқ таълими вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи, Қозоғистон Республикаси миллий аграр илмий-маърифий маркази раҳбарлари сўзга чиқиб, минтақадаги соҳага оид долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини бирлашган олимлар кенгаши орқали ҳал қилишга асосий эътибор қаратилди.


Анжуманнинг пленар йиғилишида консорциумнинг коллегиал қарори билан 10-йиллик юбилейга бағишланган «Халқаро мезонлар бўйича етакчи олим», «Ҳудуд учун катта ҳисса қўшган етакчи олим», «Энг фаол педагог», «Энг фаол талаба» каби номинациялар танловининг натижалари бўйича муносиб номзодлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
ТИҚХММИ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:31 / 24.06.2025
Миллий тадқиқот университетида “Битирувчи - 2025” тадбири ўтказилди
12:00 / 09.10.2024
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети яна бир нуфузли рейтингда дунёнинг ТОП-1000 талик университетлари сафидан жой олди
13:15 / 06.06.2024
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтингда 547-поғонани эгаллади
14:00 / 25.10.2023