08:13 / 15.12.2020
6917

Наманган вилоятида рўй берган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Жорий 12 декабр куни соат 08:40ларда Балиқчи-Жомашуй-Пунгон йўлининг 64-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, деб хабар қилмоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

1991 йилда туғилган фуқаро Ингичка МФЙ ҳудудида “ЗИЛ-130” русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувида бўлган “Нексия-1” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Нексия” русумли автомашинада бўлган йўловчи аёл воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Қолган икки нафар йўловчи аёллар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 декабр куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top