Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемиядан кейин онлайн теледарслар янги форматга ўтади — вазир ўринбосари
Янги форматдаги онлайн дарслар болаларни келажакда муваффақиятга эришишлари, келажак кўникмаларига эга бўлишларига кўмаклашади.
«Онлайн мактаб» лойиҳаси муваффақиятли жорий этилганини инобатга олиб, лойиҳани давом эттиришга қарор қилинган. Лекин у янгича форматда давом этади.
Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Пандемия даврида ушбу лойиҳа ўқувчиларга кўпроқ таълим олиб, фанларни ўзлаштиришга ёрдам берган бўлса, янги форматдаги онлайн дарслар болаларни келажакда муваффақиятга эришишлари, келажак кўникмаларига эга бўлишларига кўмаклашади.
Шунингдек, ўқувчилар қўшимча фанларни ўрганиб, ўз билимларини чархлаб боришлари учун янги дастурлар жорий қиламиз», – деди вазир ўринбосари «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг йиллик ҳисоботида.
Маълум қилинишича, телевизион дарслар ўрнига ёшларда дастурлаш, фриланс йўналиши бўйича янги кўникмаларни шакллантирадиган мастеркласлар, «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасида муваффақиятга эришган ёшлар ҳақида мотивацион видеороликлар бериб борилади.
Мавзуга оид
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
13:56 / 04.12.2024
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
22:48 / 03.12.2024