Ўзбекистон | 11:29 / 18.12.2020
4045
1 дақиқада ўқилади

2та автобус саройи Тошкент вилоятига кўчирилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида замонавий талабларга жавоб берадиган, ўз ичига автобусларга сервис ва таъмирлаш хизматлари кўрсатиш устахоналари, автобус ювиш, электробусларни қувватлаш ҳамда транспортларга ёнилғи (дизел/бензин ва сиқилган табиий газ) қуйиш шохобчаларига эга бўлган замонавий автобус саройлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Маълум қилинишича, 5-автобус саройи биноси ва ҳудуди “Трансйўлқурилиш” ДУКга, 8-автобус саройи биноси Тошкент архитектура-қурилиш институти қошида “Қурилиш хаби” ташкил этиш учун ажратиб берилган.

Лойиҳага кўра, 5-автобус саройи Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига, 8-автобус саройи эса Тошкент туманига кўчирилади. Улар учун янги замонавий автобус саройлари қурилади ва қурилиш бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарор лойиҳасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда замонавий автобус саройлари қурилиши учун юқоридаги туманлардан қишлоқ хўжалиги фойдаланишида бўлган ер участкаларини, истисно тариқасида электрон аукционсиз ажратиб бериши кўзда тутилган ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмачи этиб белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид