Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Неъматов МДҲ ижроия қўмитасида фаолият юритади
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котибининг ўринбосари вазифасини бажаришга киришади, деб хабар бермоқда "Дунё".
Илҳомжон Неъматов Наманган вилоятида туғилган. Фарғона политехника институти ва Москвадаги Дипломатия академиясини тугатган.
1992 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. У тизимда Консуллик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида иш бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистон, Россия, АҚШдаги элчихоналарига раҳбарлик қилган, Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари бўлган.
Иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси юқори дипломатик мартабасига эга.
Илҳомжон Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025