Иқтисодиёт | 11:49 / 21.12.2020
15401
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 22 декабр кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,65 сўмга ошган ва бир доллар 10 473,77 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 163,73 сўмга кўтарилиб, 12 835,61 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 0,63 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 142,82 сўмни ташкил этган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид